Ўзбекистон ва Россия Президентлари Санкт-Петербургда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
Июнь 05, 2026. 00:51 • 2 дақ
• 59
ТОШКЕНТ, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошди.
Саноат, энергетика, металлургия, транспорт, кимё саноати ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.
Товар айирбошлашдаги жорий суръатларни сақлаб қолиш, кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда ҳудудлар даражасидаги фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу кунларда Мариинский театрида Георг Фридрих Генделнинг “Тамерлано” операсининг премьераси бўлиб ўтгани ҳамда “Эрмитаж” давлат музейида Ўзбекистон амалий санъати кўргазмаси очилгани қайд этилди.
Етакчилар бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Россия Президентлари мамлакатимизда АЭСнинг биринчи энергия блоки қурилишига старт бердилар



