Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қирғизистон ташқи ишлар вазирини телефон орқали мамлакатни 2027–2028 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига сайлангани билан табриклади
Июнь 03, 2026. 23:25 • 2 дақ
• 33
ТОШКЕНТ, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев жаноблари билан телефон орқали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз аввалида Қирғизистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2027–2028 йиллар учун доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий табрикларимизни йўлладик. Ушбу тарихий натижа Қирғизистоннинг халқаро майдондаги обрў-еътибори ва кўп томонлама дипломатия соҳасидаги саъй-ҳаракатларининг юксак эътирофи эканини таъкидладик.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг бугунги юқори даражасини мамнуният билан қайд этиб, Давлат Раҳбарларимиз томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




