“Travel Tomorrow”: Ўзбекистон Марказий Осиёда туризм маркази сифатида тобора тараққиёт этмоқда

Июнь 05, 2026. 09:25 • 2 дақ

1
“Travel Tomorrow”: Ўзбекистон Марказий Осиёда туризм маркази сифатида тобора тараққиёт этмоқда
“Travel Tomorrow”: Ўзбекистон Марказий Осиёда туризм маркази сифатида тобора тараққиёт этмоқда
“Travel Tomorrow”: Ўзбекистон Марказий Осиёда туризм маркази сифатида тобора тараққиёт этмоқда
“Travel Tomorrow”: Ўзбекистон Марказий Осиёда туризм маркази сифатида тобора тараққиёт этмоқда

БРЮССЕЛЬ, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Белгиянинг нуфузли “Travel Tomorrow” нашрида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ислоҳотларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчихона ташаббуси билан нашр бош муҳаррири Антонио Бускардинининг тижорат платформасида ёритилган материалда Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги улкан мақсадлари, мамлакатни 2030 йилга қадар жаҳоннинг етакчи туристик марказларидан бирига айлантириш стратегияси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.

Мақолада ёзилишича, Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида ташкил этилган тадбирда мамлакат Бенилюкс бозори учун янги узоқ масофали сайёҳлик йўналиши сифатида тақдим этилди ва Белгия, Нидерландия ҳамда Люксембургдан туристлар оқимини ошириш бўйича саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Муаллиф Анна Игнатова фикрича, Ўзбекистон стратегиясининг асосий мақсади хорижий сайёҳлар сонини йилига 20 миллион нафарга етказиш ва туризмнинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини икки баробар оширишдан иборат.

Бу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон туристик инфратузилмани ривожлантиришга фаол сармоя киритмоқда. Янги туристик объектлар барпо этиляпти, меҳмонхоналар тармоғи кенгайтирилмоқда, транспорт тизими модернизация қилинмоқда ҳамда шаҳарлар ўртасидаги ички боғлиқлик мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек ўқинг

Мақолада халқаро транспорт алоқаларининг аҳамиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, “Turkish Airlines “авиакомпанияси Европа ва Ўзбекистон ўртасида Истанбул орқали қулай авиақатновларни таъминловчи муҳим ҳамкорлардан бири сифатида қайд этилган.

Шунингдек, мақолада Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси Ғайрат Фозиловнинг мамлакат бугунги кунда хавфсиз ва меҳмондўст сайёҳлик йўналиши сифатида эътироф этилаётгани, туризм соҳасидаги тартиб-таомиллар изчил соддалаштирилаётгани ҳамда кўплаб давлатлар, жумладан, Европа мамлакатлари фуқаролари учун визасиз режим кенгайтирилгани ҳақидаги фикрлари келтирилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг транспорт инфратузилмаси ҳам изчил ривожланмоқда. Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларига мунтазам халқаро рейслар амалга оширилмоқда, мамлакатнинг ички темир йўл тармоғи эса саёҳатлар учун қўшимча қулайлик яратмоқда.

Мақолада шу йил кузида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ипак йўлида туризм” халқаро сайёҳлик ярмаркаси ҳам алоҳида тилга олинган. Ушбу тадбир ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё бўйлаб янги сайёҳлик йўналишларини тарғиб қилиш учун муҳим минтақавий платформа бўлиб хизмат қилиши таъкидланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш