Logo

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришга қатъий интилишларини тасдиқладилар

Январ 29, 2026. 19:45 • 55 сония

37
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришга қатъий интилишларини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 29 январь. /“Дунё” АА/. Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас Рамазон ойи кириб келаётгани билан бир-бирларини самимий табрикладилар.

Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Барча даражалардаги юқори суръат ва фаол мулоқотлар мамнуният билан қайд этилди. Томонлар яқинда бўлиб ўтган стратегик режалаштириш гуруҳининг “4+4” форматидаги учрашувининг самарали натижаларини олқишладилар.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар, мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларнинг сони изчил ўсиб бормоқда. Мунтазам равишда қўшма маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ҳимоя ва бошқа устувор йўналишларда лойиҳа ва дастурларни илгари суриш зарурлиги таъкидланди.

Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида, кибержиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлаштирувни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш