Минск шаҳрида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Ноябрь 06, 2026. 17:30 • 1 дақ
• 17МИНСК, 6 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Беларусь миллий техника университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув иштирокчилари келажакдаги режалар, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, шунингдек, ёшларда масъулият ва етакчилик фазилатларини шакллантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Хорижда тўпланган илғор тажриба ҳамда чуқур академик билимларни юртимизда амалиётга татбиқ этиб, Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Талабаларга мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган давлат кўмаги, шунингдек, чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни инновацион ғоялар ва стартап лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтди. Очиқ мулоқот формати талабаларга ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконини берди ҳамда уларнинг касбий ўсиши учун қўшимча рағбат бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

