Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Декабрь 12, 2025. 21:00 • 38 сония
• 56
ТОШКЕНТ, 12 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ашхобод шаҳрига амалий ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси Туркманистоннинг доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ва 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Президент Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди.
Делегациялар раҳбарлари ташриф доирасида Ашхободдаги янгиланган Бетарафлик мажмуасига ҳам ташриф буюрдилар.
Тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президентини Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тинчлик ва ишонч халқаро форумидаги нутқи
Ўзбекистон Президенти Ашхободдаги халқаро форумда иштирок этмоқда
Ўзбекистон Президенти Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди