Logo

Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда

Декабрь 13, 2025. 12:47 • 34 сония

91
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда

ТOШКЕНТ, 13 декабрь / “Дунё” AA/. Тошкент Халқаро шахмат академиясида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мусобақалар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Шахмат федерацияси билан ҳамкорликда, ТИВ ходимлари, шунингдек, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар ходимлари иштирокида ўтказилмоқда. Турнир норасмий мулоқот, ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш ва дипломатик корпус вакиллари ўртасида шериклик алоқаларини ривожлантириш учун майдон бўлиб хизмат қилади.

Тадбир шахматни интеллектуал спорт тури сифатида оммалаштиришга, соғлом ва фаол турмуш тарзи маданиятини шакллантиришга, шунингдек, жамоавий спорт турларини ривожлантириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Hikmatilla Melikuziyev

melikuziyev@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш