Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Декабрь 13, 2025. 12:50 • 30 сония
• 72
ОСЛО, 13 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Стокгольм шаҳрида жойлашган элчихонаси дипломатлари Норвегияда вақтинчалик истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда мазкур мамлакатдаги ўзбек диаспораси билан алоқаларни янада ривожлантириш шунингдек, диаспорамизнинг фаол вакиллари билан экспорт салоҳиятини илгари суриш ва меҳнат миграциясини кенгайтириш бўйича келгуси ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Очиқ мулоқот давомида ҳамюртларимиз томонидан Норвегияда, жумладан, “Ватандош” жамғармасини жалб қилган ҳолда, маданий-маърифий ва туристик тадбирларни биргаликда ўтказиш бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилди.
Учрашув якунида дипломатларимиз томонидан фуқароларимизга сайёр консуллик-ҳуқуқий хизматлари ҳам кўрсатилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига
Ватандошлар билан мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди
Ўзбекистон дипломатлари Копенгагенда ватандошлар билан учрашди
Бельгияда ватандошлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди