Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Декабрь 13, 2025. 12:05 • 37 сония
• 72
ТОШКЕНТ, 13 декабрь. /“Дунё” AA/. Кеча Дубай шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Амирликларнинг “ Queen Elizabeth II” академиясига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мазкур ташкилот Дубайнинг биринчи ва ягона касбий тайёргарлик академияси бўлиб, туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлайди.
“QE2 Academy” директори Патрик Кудин круиз лайнерлар ва мамлакатдаги меҳмонхоналар учун малакали мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Шунингдек, Академия Самарқанд “Ипак йўли” университети, Тошкент Туризм коллежи ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги билан тўғридан-тўғри амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Учрашув натижасида томонлар Англашув меморандуми ишлаб чиқишга ва уни онлайн шаклда имзолашга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди
ТИВ ҳомийлигида мактаб ўқувчиларига таълим жиҳозлари ва эсдалик совғалари топширилди