“Google” компанияси билан жуда кўп йўналишда ҳамкорлик қилиш имконияти бор
Сентябрь 23, 2026. 17:30 • 53 сония
• 64
ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда “Google” компанияси вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Google” вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашувда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ишга тушириш масаласини муҳокама қилдик, – деб ёзди бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Биз сўнгги йилларда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва рақамли тўловлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштирдик. Бунинг натижасида Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимларидан эркин фойдаланиш учун кенг йўл очилмоқда.
Компания билан жуда кўп йўналишда ҳамкорлик қилиш имконияти бор. Олдимизда эса катта ва муҳим вазифалар турибди”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси