Ўзбекистон сенатори Арманистондаги парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди

Июнь 08, 2026. 16:55 • 2 дақ

100

ТОШКЕНТ, 8 июнь. /“Дунё” АА/. Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуратов Арманистон Миллий мажлисига жорий йил 7 июнь куни бўлиб ўтган сайловда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилари миссияси таркибида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сенат ахборот хизмати маълумотига кўра, сенатор парламент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишди. Сайлов куни Ереван шаҳрида бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш жараёнларини бевосита кузатди ҳамда сайлов комиссиялари фаолияти, овоз бериш тартиб-таомиллари ва сайловчилар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

Шунингдек ўқинг

Халқаро кузатувчилар миссияси дастури доирасида сенатор Арманистон Миллий мажлиси раиси Ален Симонян билан учрашувда иштирок этди. Учрашувда мамлакатда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар, сайловолди ташвиқотининг бориши, сиёсий партиялар учун яратилган шарт-шароитлар ва сайлов жараёнининг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди.

Арманистон Маъмурий суди раиси Карен Зарикян билан бўлиб ўтган учрашувда эса сайлов кампанияси давомида юзага келаётган ҳуқуқий масалалар, сайловга оид мурожаатларни кўриб чиқиш амалиёти ҳамда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида суд органларининг ўрни юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш