Тез орада Япония бозорига ўзбек лағмони асосидаги тайёр қадоқланган маҳсулот сотувга чиқарилади

Ноябрь 08, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 19
Тез орада Япония бозорига ўзбек лағмони асосидаги тайёр қадоқланган маҳсулот сотувга чиқарилади
Тез орада Япония бозорига ўзбек лағмони асосидаги тайёр қадоқланган маҳсулот сотувга чиқарилади
Тез орада Япония бозорига ўзбек лағмони асосидаги тайёр қадоқланган маҳсулот сотувга чиқарилади

ОСАКА, 8 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси дипломатлари Осака шаҳрига сафари доирасида “Kaze Travel” компанияси бош директори Акико Накацубо билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг маданий ва гастрономик туризм салоҳиятини Японияда кенг тарғиб қилиш, япон сайёҳлари учун янги саёҳат дастурларини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Акико Накацубонинг таъкидлашича, компания мижозлари асосан маданий туризм ва янги таассуротларга бой саёҳатларга қизиқади. Ўзбекистонга сафарлари давомида улар Тошкент ва Самарқанддаги маҳаллий бозорлар, ҳунармандчилик устахоналари ҳамда Навоий вилоятидаги Айдаркўл атрофи билан танишган. Сафарлар давомида сўзана тикиш, кулолчилик, от ва туя миниш каби миллий анъаналар япон сайёҳларида катта қизиқиш уйғотган.

Миллий ҳунармандчилик ривожланган маҳаллаларни туристик йўналишларга киритиш ва сайёҳлар учун махсус тематик дастурлар ташкил этиш таклиф қилинди. Суҳбат давомида компаниянинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё таомларини Японияда тарғиб қилиш ташаббуси ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, “Kaze Travel” компаниясининг 35 йиллиги муносабати билан “World's Cuisine Museum” ва “Silk Road Kitchen AYA” билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг машҳур анъанавий таомларидан бири бўлган лағмоннинг қадоқланган тайёр маҳсулоти ишлаб чиқилиб, 2026 йил ноябрь ойидан бошлаб Япония бозорида сотувга чиқарилмоқда.

Мазкур лойиҳа орқали япон истеъмолчиларини Ўзбекистон миллий таомлари билан таништириш ва минтақанинг гастрономик меросини кенг тарғиб қилиш мақсад қилинган.

Бундай ташаббуслар Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва миллий таомларини Японияда оммалаштириш, мамлакатимизга бўлган туристик қизиқишни янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш