Шимкентда 70 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига консуллик ёрдами кўрсатилди

Ноябрь 08, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 30

ШИМКЕНТ, 8 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Олмаотадаги Бош консулхонаси вакиллари томонидан Шимкент шаҳри, Қизилўрда, Жамбил ва Туркистон вилоятларида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қабул давомида 70 нафарга яқин ватандошга консуллик хизматлари кўрсатилди. Мурожаатлар асосан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, фуқаролик масалалари ҳамда ватанга қайтиш гувоҳномасини тўғрилаш билан боғлиқ бўлди.

Бош консулхона дипломатлари Шимкент шаҳридаги қатор қурилиш объектларига ташриф буюриб, бу ерда ишлаётган ҳамюртлар билан суҳбатлашди. Ватандошларга хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилаётган имкониятлар, давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ҳамда Миграция агентлиги кўмагида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувларда Қозоғистон миграция қонунчилигига риоя қилиш, диний ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолмаслик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ишларга аралашмаслик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Фуқароларга бундай жиноятларнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

Ташриф доирасида оғир молиявий аҳволга тушиб қолган, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган ватандошимизга амалий ёрдам кўрсатилди. Унга зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳомийлар ёрдамида ватанга қайтарилди. Шунингдек, вафот этган ҳамюртимизнинг жасадини юртимизга олиб келиш бўйича керакли чора-тадбирлар белгиланди.

Ватандошларга Бош консулхона фаолияти, консуллик хизматлари ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Сайёр қабул ва учрашувлар якунида фуқаролар яратилган имкониятларни ижобий баҳолаб, бундай тадбирларни мунтазам ташкил этишдан манфаатдор эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси