Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистон ва Грузия иқтисодий шерикликни янги босқичга олиб чиқмоқда

Июль 03, 2026. 09:30 • 2 дақ

97
Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистон ва Грузия иқтисодий шерикликни янги босқичга олиб чиқмоқда

ЎШ, 3 июль. /“Дунё” АА/. Қирғизистоннинг “Alliance-press” ахборот агентлигида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланишига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш, инвестициявий ҳамкорлик, саноат кооперацияси ҳамда транспорт-логистика алоқаларини янада кенгайтиришни мақсад қилган.

Агентлик таъкидлашича, 2017–2025 йиллар давомида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми уч баробарга ошиб, 89 миллион доллардан 267,6 миллион долларга етган. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида тўқимачилик, электротехника, фармацевтика, кимё ва агросаноат тармоқлари, Ўрта йўлак имкониятларидан ҳамда Грузиянинг Поти портидаги терминалдан самарали фойдаланиш орқали транспорт инфратузилмасини ривожлантириш қайд этилган.

Нашр хулосасига кўра, Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги шериклик муносабатларининг янада ривожланиши қўшма савдо, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг изчил амалга оширилишига боғлиқ бўлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш