Ўзбек миллий таомлари ва анъаналари Украинада эътироф этилди
Июль 02, 2026. 20:30 • 2 дақ
• 27
КИЕВ, 2 июль. /“Дунё” АА/. Украинанинг “Українські Національні Новини” ахборот агентлиги ўзбек миллий таомларини Марказий Осиёдаги энг мазали овқатлар сифатида эътироф этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Агентликда қайд этилишича, ўзбек миллий таомлари кўп асрлик анъаналар, ҳудудий ўзига хослик ва бой пазандалик меросини ўзида мужассам этган. Унда мингга яқин таом рецепти, жумладан, паловнинг юздан ортиқ тури мавжуд.
Мақолада палов, шўрва, лагмон, манти, сомса ва тандирда пишириладиган, меҳмондўстлик рамзи ҳисобланган нон миллий таомларнинг ажралмас қисми экани таъкидланган. Шунингдек, чой ичиш маданияти, қатиқли маҳсулотлар ҳамда Ўзбекистон машҳур бўлган серқирра мевалар миллий ошхонанинг муҳим таркибий қисми сифатида эътироф этилган.
Ўзбекистоннинг пазандалик анъаналари авлоддан-авлодга ўтиб келади ва кўпгина миллий таомлар ўзига хос ҳудудий хусусиятларга эга. Нашр фикрича, айнан мана шу жиҳатлар ўзбек миллий таомларини мамлакатнинг асосий ташриф қоғозларидан бирига ҳамда унинг бой маданий меросининг ажралмас қисмига айлантирган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси