Logo

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Декабрь 30, 2025. 14:58 • 43 сония

73
	Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

ТОШКЕНТ, 30 декабрь. /“Дунё” АА/. 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Президентимиз матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Россия Президентининг Новгород вилоятидаги қароргоҳига ҳужум қилишга уринишни қатъий қоралади.

Бундай хатти-ҳаракатлар барқарорлик ва хавфсизликка, шу жумладан узоқ муддатли тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга таҳдид солиши таъкидланди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида етакчилар кириб келаётган янги – 2026 йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва фаровонлик, икки мамлакатнинг биродар халқларига эса тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тиладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш