Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатлашди
Декабрь 30, 2025. 16:33 • 34 сония
• 60
ТОШКЕНТ, 30 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Покистон Ислом Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан самимий телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. – Икки томонлама муносабатлари сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда барқарор ривожланмоқда. Мулоқотимизга хос бўлган ўзаро ишонч ва англашув муҳитини юқори баҳолаймиз.
Ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш ва амалий алоқаларни кенгайтириш бўйича интилишларимиз қатъий эканини яна бир бор тасдиқладик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси