Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда

Июль 16, 2026. 11:00 • 2 дақ

86
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши белгиланган жадвал асосида олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 16 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитой давлат темир йўллари корпорацияси бошқаруви аъзоси, раис ўринбосари Ван Цзиньси билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги транспорт соҳасидаги ҳамкорлик, стратегик аҳамиятга эга бўлган Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўл қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди.

Томонлар қурилиш ишлари белгиланган жадвалга мувофиқ олиб борилаётганини қайд этиб, лойиҳа минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантириш, халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Хитойдан Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали ўтадиган мавжуд мультимодал йўлакнинг жозибадорлигини ошириш, логистикани такомиллаштириш ҳамда Қашғар чегара станциясига экспорт мақомини бериш имкониятини кўриб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар қурилиш ишларининг боришини мунтазам кузатиб боришга, амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва транспорт соҳасидаги барча йўналишларда яқин алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш