Наманган ва Минск талабалари Ўзбек тили байрамини биргаликда нишонлади
Октябрь 26, 2026. 19:30 • 58 сония
• 73МИНСК, 26 октябрь. /“Дунё” АА/. Беларусдаги Ўзбекистон Маданият марказида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган “Икки шаҳар – бир дўстлик тили” номли тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда минсклик ҳамда онлайн равишда наманганлик талабалар иштирок этди. Маданий дастур доирасида беларуслик талабалар “Батлейка” қўғирчоқ театри анъаналари асосида буюк мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётига бағишланган саҳна кўринишини намойиш этдилар.
“Олти буюм – олти сўз – олти тарих” лойиҳаси доирасида ёшлар дўппи, лавҳ, пиёла, Чуст пичоғи, хонатлас ва ўзбек нони каби миллий тимсоллар ҳақида сўз юритдилар. Иштирокчилар Алишер Навоий ғазалларини ўзбек ва рус тилларида ўқиб, Минск ҳамда Наманган шаҳарларига оид интеллектуал викторинада қатнашдилар.
Ушбу учрашув тил халқларни бирлаштирувчи ва маънавий қадриятларни сақловчи муҳим кўприк эканини яна бир бор намойиш этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


