Ашхободда БМТ куни тадбирида Ўзбекистон миллий кўргазмаси намойиш қилинди

Октябрь 26, 2026. 19:00 • 2 дақ

• 78

АШХОБОД, 26 октябрь. /“Дунё” АА/. БМТнинг Ашхободдаги ваколатхонасида ташкилот тузилганининг 81 йиллигига бағишланган байрам тадбири доирасида Ўзбекистон элчихонаси ўзининг миллий кўргазмасини намойиш қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Туркманистон давлат идоралари раҳбарлари, Ашхободда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, ишбилармон ва илмий доиралар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Туркманистон томонидан мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Мяхри Бяшимова қатнашди.

Маросимда дипломатик ваколатхоналар ҳамда БМТнинг ихтисослашган муассасалари томонидан миллий анъаналарга бағишланган интерактив майдончалар, маданий кўргазмалар ва павильонлар ташкил этилди. Меҳмонлар ташкилот лойиҳалари билан танишиш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масалаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.

Миллий кўргазма ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Унда ўзбек халқининг бой маданий мероси, миллий либослар, қадимий анъаналар ва халқ амалий санъати намуналари намойиш этилди.

БМТнинг Туркманистондаги доимий координатори Грейс Ван ташкилот ташкил топган кун инсоният бирлиги, халқаро ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш рамзи эканини таъкидлади.

Тадбир байрамона руҳда ўтди ҳамда иштирокчилар ва фахрий меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш