“The Diplomatic Insight”: Мустақил Ўзбекистоннинг ютуқлари халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлиб келмоқда

Сентябрь 17, 2026. 16:30 • 2 дақ

98
“The Diplomatic Insight”: Мустақил Ўзбекистоннинг ютуқлари халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлиб келмоқда

ИСЛОМОБОД, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The Diplomatic Insight” журнали навбатдаги сонида Ўзбекистон ҳаётига доир туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, журнал саҳифаларидан Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, мамлакатимизнинг халқаро нуфузи, тарихий-маданий меросини кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган мақолалар ўрин олган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз беш йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ва Янги Тошкент шаҳрида ўтказилган тантанали тадбирга бағишланган мақолалар журналнинг бош саҳифаларидан ўрин олган.

Материалларда мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичи, пойтахтнинг замонавий қиёфасини шакллантириш, Янги Тошкентни замонавий, инновацион ва инсон учун қулай шаҳар сифатида барпо этиш борасидаги кенг кўламли ишларга эътибор қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Журналда 25–29 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган “Ислом цивилизацияси маркази: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” мавзусидаги халқаро медиафорумда иштирок этган “The Diplomatic Insight” бош муҳаррири Асиф Нур қаламига мансуб мақолалар ҳам ёритилган.

Уларда ислом цивилизациясининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни, унинг илмий-маърифий меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг роли ҳақида сўз юритилади.

Айниқса, Ўзбекистон заминида етишиб чиққан буюк алломалар ва мутафаккирларнинг илмий меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига урғу берилган.

Мазкур материаллар Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси ва бугунги ислоҳотларини халқаро аудиторияга етказишда медиа дипломатиясининг аҳамиятини кўрсатиб беради. Хусусан, ислом цивилизациясига оид илмий ва маданий меросни холис ҳамда замонавий ахборот воситалари орқали ёритиш халқлар ўртасида ўзаро англашув ва ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш