Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Япониянинг JOGMEC корпорацияси раиси ва бош ижрочи директори билан учрашди

Сентябрь 17, 2026. 17:00 • 59 сония

17
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Япониянинг JOGMEC корпорацияси раиси ва бош ижрочи директори билан учрашди

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Dunyo” АА/. Токио шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япониянинг JOGMEC корпорацияси раиси ва бош ижрочи директори Ичиро Такахара билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Нефть, газ ва металлар соҳасидаги стратегик ресурслар хавфсизлигини таъминлашга ихтисослашган Япониянинг JOGMEC корпорацияси раиси ва бош ижрочи директори жаноб Ичиро Такахара билан кўришдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистонда геология-қидирув ишларини кенгайтириш, муҳим минералларни ўзлаштириш ва ушбу соҳаларга Япониянинг илғор технологияларини жалб этиш масалаларини муҳокама қилдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, минерал хомашёни бойитиш ва қайта ишлаш, металлургия маҳсулотлари сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашдик”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш