“The Gulf Observer”: Ўзбекистонда иқтидорли раҳбар кадрлар тайёрлашда янги ёндашувлар амалга оширилмоқда
Июль 18, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 69
ИСЛОМОБОД, 18 июль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The Gulf Observer” нашрида Ўзбекистон Президенти бошчилигида иқтидорли бошқарувчилар, лидерлар ва янги авлод раҳбарларини аниқлаш ҳамда истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича ташкил этилган тадбирга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Покистон нашри Ўзбекистонда профессионал давлат хизмати ва рақобатбардош иқтисодиёт учун зарур кадрларни олдиндан тайёрлаш тизими тубдан янгиланаётганини юқори баҳолаган.
Мақолада ёзилишича, мамлакатга ҳар йили 50 миллиард доллардан зиёд инвестиция кириб келаётгани ва экспорт ҳажми 40 миллиард долларга яқинлашаётгани шароитида замонавий бошқарувчиларни етиштириш стратегик аҳамият касб этмоқда.
Муаллиф Ўзбекистонда сунъий интеллект ва катта маълумотлар (Big Data) ёрдамида 50 дан ортиқ замонавий касб бўйича кадрларга эҳтиёж аниқланганига хорижий экспертлар эътиборини қаратган. Айниқса, энергетика, “яшил” технологиялар, урбанизация ва рақамлаштириш соҳаларида малакали мутахассисларга талаб юқорилиги қайд этилган.
Шунингдек, материалда кадрларни баҳолашда эскича “объективка” усулидан воз кечилиб, номзоднинг лидерлик қобилияти ва стратегик фикрлашини қамраб олувчи 100 баллик рақамли портфолио тизими жорий этилаётгани эътироф этилган. Ушбу янги тизим орқали Ўзбекистонда 2030 йилга қадар 1,5 минг нафар юқори салоҳиятли мутахассисдан иборат янги авлод раҳбар кадрлар захираси яратилади.
Материал хулосасида Ўзбекистоннинг миллий кадрлар захирасини шакллантиришда хориждаги ватандошлар ва дунёнинг энг нуфузли 100 та университети ёшларини “career.edu.uz” рақамли платформаси орқали ватан тараққиётига жалб этилаётгани қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси