“The World News”: Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга ташрифи икки мамлакат муносабатларини янги босқичга олиб чиқди

Август 04, 2026. 20:00 • 2 дақ

48
“The World News”: Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга ташрифи икки мамлакат муносабатларини янги босқичга олиб чиқди

ИСЛОМОБОД, 4 август. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The World News” нашрида “Ўзбекистон ва Қирғизистон: иттифоқчилик – стратегик танлов” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни мутлақо янги босқичга олиб чиқди. Ташрифнинг энг муҳим воқеаси мамлакатлар ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши бўлди. Ушбу ҳужжат алоқаларни аввалги стратегик шериклик даражасидан янада юқори босқичга кўтарди.

Янги босқичнинг муҳим институционал хусусияти сифатида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этилди. У икки томонлама муносабатларга оид масалаларни мунтазам кўриб чиқадиган энг юқори орган бўлиб, эришилган келишувларни амалга оширишга қўшимча суръат бағишлайди.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур ташриф минтақавий мулоқотлар фаоллашиб бораётган бир пайтда амалга оширилди. Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда бўлган вақтида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг норасмий маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Бундай учрашувларнинг ўтказилиши минтақа давлатлари Марказий Осиёни тобора умумий манфаатлар макони сифатида қабул қилаётганини кўрсатади. Бу ерда хавфсизлик, иқтисодий тараққиёт, транспорт, энергетика ва барқарор ривожланиш билан боғлиқ масалалар мувофиқлаштирилган ёндашувларни талаб этади.

Нашрда таъкидланишича, сўнгги йилларда Марказий Осиёда иттифоқчилик муносабатлари тармоғи босқичма-босқич шаклланмоқда. Қирғизистон Қозоғистон ва Тожикистондан кейин Ўзбекистон билан расман иттифоқчилик муносабатларини ўрнатган учинчи Марказий Осиё мамлакатига айланди.

Бу давлатлар барқарорликни биргаликда таъминлайдиган, умумий таҳдидларга мувофиқлаштирилган тарзда жавоб қайтарадиган ҳамда хавфсизликни сиёсий барқарорлик, иқтисодий тараққиёт, транспорт боғлиқлиги, сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва экологик хавфсизликни қамраб олувчи кенг қамровли тушунча сифатида қабул қиладиган минтақавий маконни шакллантиришни назарда тутади.

Мақолада икки томонлама муносабатларнинг янги мақоми аллақачон аниқ иқтисодий мажбуриятларда ўз ифодасини топгани урғуланган. Музокараларда томонлар ўзаро савдо ҳажмини 3 миллиард АҚШ долларига етказиш, янги қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш