“Татар-информ” АА: Тошкент инвестиция форуми минтақанинг етакчи бизнес майдони сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда
Июнь 12, 2026. 14:30 • 56 сония
• 97
ҚОЗОН, 12 июнь. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Татар-информ” ахборот агентлиги бўлажак V Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда форумнинг давлат, сармоядорлар ва бизнес ўртасидаги мулоқот учун халқаро майдон сифатидаги ўрни ортиб бораётгани, унинг минтақада узоқ муддатли инвестиция кун тартибини шакллантиришдаги аҳамияти қайд этилган.
Шунингдек, материалда Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистоннинг инвестиция муҳитига бўлган ишончни мустаҳкамлашга ва хорижий ҳамкорлар билан амалий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланган.
Мақола сўнггида сармояларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни ишга туширишнинг асосий воситаси сифатида кўрилаётган B2B ва B2G форматидаги учрашувларни ривожлантириш ҳамда халқаро иштирокни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси