Украинанинг онлайн такси хизмати Фарғона водийсининг бешта шаҳрида ўз фаолиятини бошлади

Август 29, 2026. 11:00 • 48 сония

15
Украинанинг онлайн такси хизмати Фарғона водийсининг бешта шаҳрида ўз фаолиятини бошлади

КИЕВ, 29 август. /“Дунё” АА/. Украинанинг “Kyiv Diplomatic” нашрида Ўзбекистонда “Uklon” онлайн такси буюртма қилиш сервиси фаолияти кенгайтирилаётганига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, 5 августдан бошлаб сервис Фарғона водийсининг Фарғона, Марғилон, Қўқон, Наманган ва Андижон шаҳарларида босқичма-босқич ишга туширилган.

Мақолада “Uklon” Ўзбекистонда 2023 йил июнь ойидан буён фаолият юритаётгани қайд этилган. Компания маълумотларига кўра, 2025 йилда Тошкентда сервис орқали 15 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатилган.

Шунингдек ўқинг

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш