Амирлик компанияси Тошкентдаги логистика маркази қурилишига 288 миллион доллар сармоя киритади
Август 28, 2026. 21:00 • 2 дақ
• 43
КИEВ, 28 август. /“Дунё” АА/. БААнинг “DP World” компанияси жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида йирик логистика маркази қурилишини бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Украина транспорт стратегиялари маркази (ТСМ) маълумотига таяниб.
Таъкидланишича, Лойиҳага киритиладиган сармоя ҳажми 288 миллион долларга баҳоланмоқда. Компания вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этишга таклиф қилган. Бўлажак мажмуа йилига 20 миллион тоннагача юкка ва 150 мингта контейнерга хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.
Марказ таркибига темирйўл алоқасига эга қуруқ порт, божхона инфратузилмаси ва омборхона қувватлари киради. Биринчи босқичда 63 минг квадрат метр майдонга эга омборхона мажмуаси ҳамда темирйўл терминалини қуриш режалаштирилган.
“DP World” компанияси ушбу лойиҳа юк ташиш самарадорлигини ва Ўзбекистоннинг транспорт боғлиқлигини ошириши, савдо тартиб-таомилларини соддалаштириб, Марказий Осиёнинг логистика имкониятларини кучайтиришига ишонч билдирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси