Ўзбекистон ва Польша университетлари ўртасида талабалар алмашинуви бўйича битим имзоланди

Июль 09, 2026. 17:30 • 2 дақ

16

ВАРШАВА, 9 июль. /“Дунё” АА/. Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети (TIFT University) ҳамда Польшанинг Гданьск университети ўртасида талабалар алмашинуви бўйича битим имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

TIFT University делегациясининг Польшага ташрифи доирасида Гданьск университети ректори, профессор Пётр Степновский билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар таълим ва илмий алоқаларни ривожлантириш, талабалар ва ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш, қўшма тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўйиш, икки томонлама диплом дастурларини яратиш имкониятларини муҳокама қилди.

Имзоланган ҳужжат университетлар ўртасида академик мобилликни кенгайтириш, қўшма таълим ташаббусларини амалга ошириш ва узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлашни назарда тутади.

Шунингдек ўқинг

Ишчи учрашувлар доирасида икки олий ўқув юрти вакиллари ҳамкорликнинг амалий йўналишларини белгилаб олди. Иқтисодиёт, молия, логистика, бошқарув ва барқарор молиялаштириш соҳаларида қўшма лойиҳалар, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда ўқув дастурларини мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Польша томони олий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади. Шу боис, айни пайтда Польшада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ортиб бораётганини қайд этди.

TIFT University ва Гданьск университети ўртасида келишув имзоланиши Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги таълим алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди. Томонлар қўшма ўқув дастурлари, илмий лойиҳалар ва академик алмашинув имкониятларини кенгайтириш бўйича ишларни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш