Британиянинг нуфузли ташкилоти билан таълим соҳасида янги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

Июль 09, 2026. 15:30 • 2 дақ

88
Британиянинг нуфузли ташкилоти билан таълим соҳасида янги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

ЛОНДОН, 9 июль /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг “VSO International” ташкилоти ижрочи директори Кэтрин Гордон билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни 2026–2027 ўқув йилида давом эттириш имкониятлари, лойиҳанинг самарадорлиги, эришиладиган натижалар, баҳолаш кўрсаткичлари ҳамда унинг маҳаллий педагоглар ва ўқувчилар учун мақбуллиги юзасидан келгусида музокаралар олиб боришга келишилди.

Учрашувда таълим йўналишларида, хусусан, инглиз тилини ўргатиш ва малака ошириш соҳаларида келгусида икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

1958 йилда Британияда асос солинган “VSO International” халқаро ташкилотининг асосий фаолияти турли мамлакатларнинг узоқ муддатли ижтимоий ва иқтисодий ривожланишини таъминлашга кўнгиллилар кўмагида билим ва малака алмашинуви орқали ҳисса қўшишга йўналтирилган.

Сўнгги 60 йил давомида “VSO International” ташкилоти 90 дан ортиқ давлатларда таълим, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа қатор соҳаларни ривожлантириш мақсадида 80 мингдан ортиқ юқори малакали кўнгиллиларни жалб этган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш