Ўзбекистон ва Венгрия университетлари архитектура ва қурилиш соҳасида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Ноябрь 01, 2026. 14:00 • 51 сония
• 18
БУДАПЕШТ, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Венгриянинг Иштван Сечени университети ўртасида онлайн-музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув чоғида томонлар архитектура, қурилиш, муҳандислик ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда қўшма илмий-таълим ташаббусларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунида ўзаро англашув меморандумини имзолаш, талабалар ва ўқитувчилар академик мобиллигини ривожлантириш, шунингдек, қўшма таълим дастурларини босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Томонлар эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам олийгоҳлараро алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси