Анқарада “Мирзиёев доктринаси: глобал беқарорлик давридаги имкониятлар дипломатияси” китоби тақдимоти ўтказилди

Ноябрь 01, 2026. 13:00 • 2 дақ

• 19

АНҚАРА, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Туркия пойтахтида “Мирзиёев доктринаси: глобал беқарорлик давридаги имкониятлар дипломатияси” китобининг турк тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Туркия Президенти Администрациясининг Жамоатчилик билан алоқалар департаменти, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) ҳамда Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда туркиялик олимлар, сиёсатшунослар, экспертлар, расмий доиралар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Тақдимотда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Шуҳратжон Йигиталиев турк тилида маъруза қилиб, асарнинг асосий ғояси ва илмий-амалий аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Мазкур китобда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган Янги Ўзбекистон ислоҳотлари, мамлакатнинг тараққиёт модели ва ташқи сиёсат стратегияси яхлит сиёсий-фалсафий ёндашув асосида таҳлил қилинган.

Асарда очиқлик, прагматизм, инсон манфаатлари устуворлиги, яхши қўшничилик, минтақавий ҳамкорлик ва халқаро шериклик каби тамойилларга алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбир иштирокчилари ушбу китоб сўнгги ўн йилликда Ўзбекистонда юз берган ўзгаришлар мазмун-моҳиятини англаш, уларнинг ғоявий асослари ва узоқ муддатли стратегик мақсадларини яхлит ҳолда тушуниш учун муҳим манба эканини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Тақдимот давомида китоб нафақат Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёт йўлини ўрганувчилар, балки халқаро муносабатлар, дипломатия ва минтақавий ҳамкорлик масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар учун ҳам аҳамиятли экани қайд этилди.

Анжуман давомида китоб тақдимотларини Туркиянинг бошқа шаҳарларида ҳам ташкил этиш ҳамда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур тадбир Туркиянинг нуфузли “Anadolu” ахборот агентлиги томонидан кенг ёритилиб, тақдимотга оид хабарлар туркий дунё ахборот маконида тарқатилди.

Анқарадаги тақдимот Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик сиёсий ва иқтисодий соҳалар билан бир қаторда, илмий-интеллектуал йўналишда ҳам ривожланаётганини намоён этди. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш