Ўзбекистон ва Жазоир тарихий дўстликка амалий мазмун бағишлаш тарафдори

Июнь 11, 2026. 18:50 • 2 дақ

47
Ўзбекистон ва Жазоир тарихий дўстликка амалий мазмун бағишлаш тарафдори

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоир Халқ Демократик Республикаси ташқи ишлар вазири Аҳмад Аттаф билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Ал-Жазоир шаҳрида Жазоир Халқ Демократик Республикаси ташқи ишлар вазири Аҳмад Аттаф билан самимий ва самарали музокаралар бўлиб ўтди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Тор ва кенг доирада бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик.

Жазоирни Африка қитъасидаги муҳим ва истиқболли шерик сифатида қадрлаймиз. Мамлакатларимиз ўртасида ҳали тўлиқ ишга солинмаган улкан имконият мавжуд. Биз тарихий дўстликни амалий шериклик билан бойитиш, олий ва юқори даражадаги мулоқотларни мунтазам йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни кенгайтириш тарафдоримиз.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, Қўшилмаслик ҳаракати, БМТ ва бошқа кўп томонлама платформаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдик.

Минтақавий ва халқаро вазият юзасидан ҳам фикр алмашдик, хусусан, Яқин Шарқдаги вазиятга алоҳида эътибор қаратдик. Барқарорликни таъминлаш ва кескинликни камайтиришда вазминлик, мулоқот ҳамда дипломатиянинг аҳамияти ҳақида сўз юритдик”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш