Ўзбекистон ва Миср ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилади

Сентябрь 28, 2026. 18:30 • 2 дақ

• 95
Ўзбекистон ва Миср ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон ва Миср ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон ва Миср ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон ва Миср ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилади

ҚОҲИРА, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг икки юз нафардан ортиқ вакилларини бирлаштирган делегациянинг Мисрга хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги дўстона муносабатларни янги амалий мазмун билан бойитиш, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

Делегациянинг асосий мақсади Мисрнинг чўл ҳудудларини қишлоқ хўжалиги оборотига киритиш, марказий пивот усулида суғориладиган майдонларда экинлар ва чорва учун озуқа етиштириш, янги ўзлаштирилган ерларда чорвачиликни ривожлантириш ҳамда соҳадаги молиялаштириш механизмларини ўрганишдан иборат бўлди.

Сафар давомида Мисрнинг сув ресурсларини тежамкор бошқариш, замонавий ирригация технологияларини қўллаш ва фойдаланилган сувни қайта ишлаб, такрорий ишлатиш тажрибаси атрофлича ўрганилди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг таклифига биноан Миср Сув хўжалиги ва ирригация вазирлигининг тажрибали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масаласи бўйича келишиб олинди.

Ташрифнинг муҳим натижаларидан бири қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот соҳасидаги келишувлар бўлди. Томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.

Хусусан, Миср Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот маркази (ARC) билан ҳосилдор буғдой, маккажўхори ва чўл иқлимига мос гуруч навларини Ўзбекистон шароитида синовдан ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.

Навоий вилоятида тажриба майдонларини ташкил этиш ва келгусида Миср илмий-тадқиқот маркази филиалини Ўзбекистонда очиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Мазкур ташриф Ўзбекистон–Миср қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигини тажриба алмашишдан амалий лойиҳалар босқичига олиб чиқиш учун муҳим қадам бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш