Тошкентда Европа тиллар куни нишонланади

Сентябрь 28, 2026. 19:00 • 53 сония

• 77
Тошкентда Европа тиллар куни нишонланади

ТОШКЕНТ, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Европанинг тил ва маданий хилма-хиллигига бағишланган “Европа тиллар куни 2026” тадбири бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Меҳмонларни қўшиқлар, ўйинлар, викториналар ҳамда Европа мамлакатларининг тиллари ва маданиятлари билан яқинроқ танишиш мумкин бўлган “Тиллар ярмаркаси” кутмоқда.

Кечки дастур — “SpeakEasy Night” соат 19:00 дан 21:30 гача Амир Темур кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган Гёте институтида ўтказилади. Дастурдан қисқа метражли фильм намойиши ва муҳокамаси, тил столлари ва интерактив ўйинлар, тезкор нетворкинг ва маданий алмашинув, шунингдек, Европа мамлакатлари мусиқалари янграйдиган DJ-сет ўрин олган.

Тадбир дипломатик миссиялар, маданият ташкилотлари, университетлар, талаблар ва кенг жамоатчилик вакилларини бирлаштиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш