Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми доирасида юқори даражадаги йиғилиш бўлиб ўтди
Сентябрь 28, 2026. 18:00 • 2 дақ
• 113ТОШКЕНТ, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича бешинчи Самарқанд форумининг очилиш маросимидан сўнг фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва глобал бирдамлик масалаларига бағишланган юқори даражадаги йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Йиғилишда БМТ ва унинг тузилмалари, ЕХҲТ, ШҲТ, ОҲИЧК, МДҲ, ТУРКПА ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳамда экспертлар иштирок этди.
Муҳокамалар давомида халқаро пактлар қабул қилинганидан олтмиш йил ўтгач, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро тизимининг натижалари ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Барча инсон ҳуқуқларининг универсаллиги, бўлинмаслиги ва ўзаро боғлиқлиги, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва глобал тенгсизликни камайтириш учун ривожланиш ҳуқуқининг аҳамияти қайд этилди.
Замонавий таҳдидлар, жумладан, рақамли трансформация, иқлим ўзгариши, қуролли можаролар ва гуманитар инқирозларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, бешинчи Самарқанд форуми Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, ЕХҲТ, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва Халқаро тараққиёт ва адолат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


