Ўзбекистон–Италия ҳамкорлигида махсус сайёҳлик поезди ишга туширилади
Июнь 24, 2026. 15:30 • 2 дақ
• 98
РИМ, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Италиянинг етакчи “Il Giornale d’Italia” нашрида “Ўзбекистон–Италия: “Arsenale” компаниясининг “Самарқанд экспресс” лойиҳаси амалий ижро босқичига ўтмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада жорий йилнинг 16 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланган уч томонлама муҳим келишув тафсилотларига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда илк бор Италияда ишлаб чиқарилган юқори шинамликдаги (люкс тоифадаги) махсус сайёҳлик поездини ишга тушириш лойиҳаси расман ҳаётга татбиқ этила бошланади.
Нашрда ёзилишича, ушбу йирик лойиҳа Тошкент шаҳрини мамлакатнинг дунёга машҳур тарихий марказлари — Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари билан боғлайди. Сайёҳлик поезди хорижлик ва маҳаллий саёҳатчиларга Буюк ипак йўли бўйлаб юқори даражадаги қулайлик ва замонавий хизматлар остида саёҳат қилиш имконини беради.
Италия оммавий ахборот воситаси “Самарқанд Экспресс” лойиҳасининг йўлга қўйилиши нафақат Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини янги босқичга олиб чиқишини, балки Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги саноат, транспорт ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашини таъкидлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси