Саида Мирзиёева: Энди олдимиздаги асосий вазифа – эришилган келишувларни аниқ амалий натижаларга айлантиришдир

Октябрь 20, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 103

ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқандда бўлиб ўтган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио иштирокида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилишини ўтказдик, – деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Юздан ортиқ компания вакиллари билан биргаликда сармоя киритиш, бизнесни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдик.

Мазкур Кенгашнинг ташкил этилиши мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик истиқболларига кенг йўл очмоқда. Бу юксак ишонч учун Президентимизга самимий миннатдорлик билдираман.

Шунингдек ўқинг

Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлагани, Ўзбекистонга қаратаётган эътибори ва ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги учун Марко Рубио, унинг рафиқаси Жанетт хоним ҳамда Сержио Горга ҳам алоҳида раҳмат айтаман.

Энди олдимиздаги асосий вазифа – эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантиришдир. АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантиришдан кўзлаган мақсадимиз ҳам шу”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш