Ўзбекистон ва Буюк Британия суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиради

Июнь 10, 2026. 16:30 • 2 дақ

31
Ўзбекистон ва Буюк Британия суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиради

ЛОНДОН, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия Олий суди раиси лорд Роберт Рид билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Лорд Роберт Рид Ўзбекистонда суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, одил судлов сифатини ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Унинг таъкидлашича, судларда комплаенс-назорат тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари суд идораларининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини оширишга, шунингдек коррупциявий хатарларнинг олдини олишга ҳамда жамиятнинг суд тизимига ишончини мустаҳкамлашга замин яратади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Британия Олий суди раиси Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш ташаббусини олқишлаб, Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи тамойилларининг қўлланилиши инвесторлар ишончини мустаҳкамлашга ва тижорат низоларини ҳал этишнинг самарали механизмларини жорий қилишга ёрдам беришини қайд этди.

Учрашув якунида судьялар малакасини ошириш, суд тизимини рақамлаштириш ва ҳуқуқий институтларни мустаҳкамлаш борасида тажриба алмашиш юзасидан келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш