Ўзбекистон ва Венгрия олий таълим ва илмий инновациялар соҳасидаги шерикликни мустаҳкамламоқда

Ноябрь 23, 2026. 11:30 • 1 дақ

• 39
Ўзбекистон ва Венгрия олий таълим ва илмий инновациялар соҳасидаги шерикликни мустаҳкамламоқда

БУДАПЕШТ, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг Обуда университети ректори Левенте Ковач билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида олий таълим, илм-фан, инновациялар ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокараларда Жиззах шаҳрида Илмий-инновацион технопаркни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш, шунингдек, Обуда университетининг Ўзбекистондаги таълим, илмий-тадқиқот ва инновацион ташаббуслардаги иштирокини кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, университетлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, академик алмашинувларни кенгайтириш ҳамда қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни илгари суришнинг муҳим майдони сифатида Ўзбекистон – Венгрия ректорлар форумини янада ривожлантириш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида томонлар академик ва инновацион шерикликни янада мустаҳкамлаш, қўшма ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда ўзаро амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш