Покистон ОАВ: Ўзбекистон пойтахти 31-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасига ҳозирлик кўрмоқда

Ноябрь 23, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 16
Покистон ОАВ: Ўзбекистон пойтахти 31-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасига ҳозирлик кўрмоқда
Покистон ОАВ: Ўзбекистон пойтахти 31-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасига ҳозирлик кўрмоқда

ИСЛОМОБОД, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг марказий “Associated Press of Pakistan” ахборот агентлиги ва “The World News” онлайн нашри бўлажак “Ипак йўлида туризм – TITF-2026” Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасига бағишланган ахборот материалларини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қайд этилишича, мазкур ярмаркада дунёнинг 20 мамлакатидан туризм йўналишлари, туроператорлар ва авиакомпаниялар бир майдонда жамланади.

Тадбир Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Миллий PR-марказ, “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ҳамда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UN Tourism) ҳамкорлигида ташкил этилади.

Кўргазмада Беларусь, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Латвия, Малайзия, Малдив ороллари, Нидерландия, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия, Таиланд, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Вьетнам, Хитой/Гонконг, Ўзбекистон ва Чехия каби мамлакатлардан 300 дан ортиқ компания иштирок этади.

Шунингдек ўқинг

“Жорий йилги ярмарканинг марказий воқеаларидан бири Халқаро туризм инвестиция форуми бўлиб, у туризм соҳаси вакиллари, инвесторлар, бизнес ҳамжамияти ҳамда халқаро ҳамкорларни бир майдонда жамлайди. TITF-2026 экспозициясида миллий туризм ташкилотлари, туроператорлар, авиакомпаниялар, меҳмонхоналар тармоқлари, курортлар ва тревел-теч компаниялари ўз хизматлари ва имкониятларини намойиш этади”, – деб хабар қилган Покистон ОАВ.

Асосий эътибор янги сайёҳлик йўналишлари ва маршрутларини тақдим этиш, халқаро туристик алоқаларни мустаҳкамлаш, маданий, гастрономик ва соғломлаштириш туризмини ривожлантириш, шунингдек, саёҳатларни янада қулай ва осон ташкил этишга хизмат қилувчи рақамли ечимларга қаратилади.

Форум дастуридан турли мамлакатлар ва Ўзбекистон ҳудудлари тақдимотлари, B2B форматидаги учрашувлар, форумлар, соҳа экспертлари иштирокидаги панель мунозаралари, ҳунармандчилик кўргазмаси ҳамда миллий таомларнинг гастрономик тақдимотлари ўрин олган.

Мақолаларда ёзилганидек, TITF – Марказий Осиё туризм соҳасидаги муҳим воқеалардан бири бўлиб, давлат, бизнес ва халқаро ҳамкорлар ўртасида мулоқот олиб бориш учун муҳим майдон ҳисобланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш