Ўзбекистон ва Япония туристик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
Октябрь 30, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 1
ТОКИО, 30 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Япония сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (JATA) раиси, “Kaze Travel Co., Ltd.” компанияси президенти Юдзи Хара билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини Японияда кенг тарғиб қилиш, япон сайёҳлари оқимини янада ошириш ҳамда икки мамлакат туроператорлари ўртасидаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Япон томони мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари, миллий маданияти ва бой гастрономик мероси сайёҳларда катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади. Хусусан, жорий йил июнь ойида япониялик туристик компаниялар учун ташкил этилган танишув сафари юқори баҳоланди.
Учрашувда “Tourism EXPO Japan” кўргазмасида фаол иштирок этиш, миллий туристик маҳсулотларни япон бозорида тарғиб қилиш ҳамда тўғридан-тўғри авиақатновларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
2025 йилда Ўзбекистонга 32 мингдан ортиқ Япония фуқароси ташриф буюрган бўлса, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида бу кўрсаткич 36 минг кишидан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53,3 фоизга кўпайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси