Ўзбекистон Президенти Туркиянинг “OYAK” компанияси раҳбарини қабул қилди
Октябрь 30, 2026. 00:50 • 54 сония
• 72
ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида “OYAK” компанияси бош ижрочи директори Мурат Ялчинташни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси сўнгги йилларда Туркия билан стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, бу жараёнда ишбилармон доира вакилларининг ўрни ва ҳиссаси беқиёс эканини қайд этди.
Мулоқот чоғида туркиялик ҳамкор ҳар бир сармоядор учун катта имкониятлар майдонига айланиб бораётган Янги Ўзбекистонда кимё саноати, геология ва қурилиш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Шунингдек, Янги Тошкентда турар жой мажмуалари ва ташқи инфратузилма объектлари қурилишида фаол иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси