Абу-Дабида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди
Июль 29, 2026. 13:30 • 56 сония
• 86
АБУ-ДАБИ, 29 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев ушбу давлатдаги “Mubadala Investment Company” етакчи инвестиция фонди раҳбарияти билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокараларда Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги инвестициявий шерикликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар икки давлат ўртасида ўзаро ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатлар изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.
Суҳбат чоғида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш ва истиқболли ташаббусларни биргаликда ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунлари бўйича инвестиция лойиҳаларини биргаликда ўрганиш, амалий ҳамкорликни давом эттириш ҳамда мунтазам ишчи мулоқотларни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси