Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида Швеция тажрибасини ўрганмоқда

Октябрь 10, 2026. 16:30 • 1 дақ

• 48
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида Швеция тажрибасини ўрганмоқда

СТОКГОЛЬМ, 10 октябрь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳрида Швеция Миллий савдо кенгаши делегациясининг Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари билан музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув чоғида томонлар миллий техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда соҳа мутахассислари учун ўқув семинарини ўтказдилар.

Шунингдек ўқинг

Иштирокчилар техник регламентларни ишлаб чиқишда тартибга солиш таъсирини баҳолаш (RIA) механизмларини қўллаш ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-қоидаларида хавф-хатарларни ҳисобга олишнинг замонавий ёндашувларини кўриб чиқдилар. Жумладан, болалар ўйинчоқлари ва электромагнит мослик хавфсизлигига оид амалдаги регламентлар мисолида RIAдан фойдаланишнинг амалий жиҳатлари ўрганилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур ҳамкорлик Ўзбекистоннинг техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини халқаро, хусусан, Европа амалиётига уйғунлаштириш, шунингдек, унинг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш