Ўзбекистон финтех учун 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда

Август 26, 2026. 18:30 • 2 дақ

15
Ўзбекистон финтех учун 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда

ЛОНДОН, 26 август. /“Дунё” АА/. Британиянинг “FStech” порталида Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар Марказий Осиёнинг етакчи молиявий технологиялар (финтех) марказига айланишга қаратилган режаларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Материалда ёзилишича, Ўзбекистон марказий банк раиси Тимур Ишметов Тошкентда бўлиб ўтган “Silk Road Finance & Technology Forum” (Ипак йўли молия ва технологиялар форуми) форумида финтех бўйича тўрт йиллик режани тақдим этган.

Стратегия доирасида 2030 йилга қадар финтех учун 1 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этиш, тартибга солиш тизимини такомиллаштириш ва рақамли молия соҳасида янги ташаббусларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, 2026–2027 йилларда янги молиявий инструментларни синовдан ўтказиш учун такомиллаштирилган тартибга солиш тизимини ишга тушириш, 2026 йилнинг тўртинчи чорагида инновацион хаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Мақола якунида Марказий банк томонидан рақамли миллий валюта бўйича синовлар ўтказилаётгани ва уларнинг натижалари яқин вақтда тақдим этилиши маълум қилинган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш