Ўзбекистон “IT Park” иштирокчилари хизматлар экспортини оширмоқда

Август 21, 2026. 10:00 • 2 дақ

116
Ўзбекистон “IT Park” иштирокчилари хизматлар экспортини оширмоқда

ТОШКЕНТ, 21 август. /“Дунё” АА/. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон “IT Park” резидентларининг хизматлар экспорти ҳажми 392,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

2025 йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткич 90,3 миллион долларга ошган, бу мамлакатимиз IT саноатининг экспорт салоҳияти мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки олти ойида “IT Park” резидентлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 18,2 триллион сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 триллион сўмга кўпдир.

Шу билан бирга, инвестициявий фаолликда ҳам сезиларли ўсиш қайд этилмоқда. Барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан “IT Park” резидентлари томонидан ўзлаштирилган асосий капиталга инвестициялар ҳажми 647,5 миллиард сўмга етиб, 2025 йилнинг январь–июнь ойларига нисбатан 352 миллиард сўмга ошган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, экспорт, кўрсатилган хизматлар ҳажми ва инвестициялар динамикаси Ўзбекистон IT соҳасининг изчил ривожланаётганини ифодалайди.

Асосий кўрсаткичларнинг барқарор ўсиши рақамли хизматлар экспортини янада кенгайтириш, сармояларни жалб этиш ва мамлакатнинг халқаро IT бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қулай шароит яратмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш