Ўзбекистон танаффусдан сўнг Қувайтга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини қайта тиклади

Июль 06, 2026. 16:00 • 2 дақ

111

АЛ-КУВАЙТ, 6 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Кувайт компаниялар ўртасида қишлоқ хўжалиги  маҳсулотлар савдосини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик келишуви йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу келишувга кўра, мамлакатимизнинг Кувайтдаги элчихонаси кўмагида маҳаллий “Expo Orient Fruits” ўзбек компанияси томонидан Кувайтнинг “Star Fruit Co.” корхонасига Ўзбекистондан 1 тонна ҳажмдаги ҳўл мевалар (ўрик, шафтоли, олхўри, тарвуз ва қовун) экспорт қилинди.

Мазкур етказиб бериш икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини диверсификация қилиш йўлидаги амалий қадамлардан бири сифатида қайд этилди.

Яқин Шарқдаги мавжуд логистикадаги мураккаб вазият ҳамда тўғридан-тўғри авиарейслар мавжуд эмаслиги сабабли, маҳсулотлар Кувайтга Ўмон султонлиги орқали, “Oman Air” авиакомпанияси кўмагида транзит йўли билан етказиб берилди. Экспорт жараёнида совутилган ташиш (cold chain) талабларига қатъий риоя этилгани маҳсулотларнинг сифати ва янги ҳолда етиб боришини таъминлади.

1991 йилда ташкил этилган “Star Fruit Co” компанияси Кувайтдаги йирик ресторанлар ва беш юлдузли меҳмонхоналарни янги мева-сабзавотлар билан узлуксиз таъминловчи етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Компаниянинг бозордаги мавқеи маҳаллий импорт тармоғида юқори сифат ва ишончли таъминот занжири билан ажралиб туради.

Мутахассислар фикрича, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг Форс кўрфази бозорларидаги мавқеини мустаҳкамлаш, экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги савдо каналларини очишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш