Нью-Йоркдаги форумда Ўзбекистоннинг технологик ва туристик имкониятлари намойиш қилинди
Май 19, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 33НЬЮ-ЙОРК, 19 май. /“Дунё” АА/. Нью-Йоркда сунъий интеллект ва бизнесни кенгайтириш йўналишида халқаро форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“AI & Business Scaling Summit – NYC 2026” (AI ва бизнесни кенгайтириш саммити – Нью-Йорк 2026) деб номланган форумда Ўзбекистоннинг ахборот технологиялари, рақамли трансформация ва туризм соҳаларидаги имкониятлари намойиш этилди,
Тадбир “AI Week New York” технологик платформаси негизида ўтказилиб, унда АҚШ, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари IT саноати, бизнес ва инвестиция доиралари вакиллари иштирок этди.
Форум давомида сунъий интеллект технологияларини бизнес жараёнларига жорий этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, халқаро технологик ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда турли мамлакатлар компаниялари ўртасидаги ўзаро алоқалар истиқболлари муҳокама қилинди.
Иштирокчиларга “IT Park Uzbekistan” фаолияти, технологик компанияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, IT-хизматлар экспорти динамикаси ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот тақдим этилди.
Форумни ташкил этиш ва ўтказишга “World Network NY” компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси амалий ёрдам кўрсатди.
Тадбир доирасида Ўзбекистонга бағишланган алоҳида тақдимот бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга мамлакатнинг туристик ва маданий салоҳияти, шунингдек, миллий таомлар намуналари намойиш этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг Нью-Йоркдаги дипломатик ваколатхоналари, ишбилармон ва сармоявий доиралар, ИТ ҳамжамияти ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.
Иштирокчиларнинг фикрича, ушбу форум Ўзбекистоннинг замонавий салоҳиятини илгари суриш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Американинг ишбилармон доиралари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси









