Ўзбекистон Халқаро конгресслар ва анжуманлар ассоциациясига аъзо бўлди

Август 06, 2026. 14:30 • 2 дақ

66
Ўзбекистон Халқаро конгресслар ва анжуманлар ассоциациясига аъзо бўлди

АШХОБОД, 6 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Халқаро конгресслар ва анжуманлар ассоциациясига (ICCA) расман аъзо бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Туркманистоннинг “Оrient” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Туризм қўмитаси ҳузуридаги Лойиҳа офисининг ушбу нуфузли тузилмага қўшилиши мамлакатнинг жаҳон ишбилармонлик туризми (MICE) бозорига бевосита чиқишига йўл очади.

Бу воқеа Ўзбекистонга йирик халқаро саммитлар, кўргазмалар ва корпоратив форумларни жалб қилиш имконини яратади. Иқтисодчиларнинг фикрича, оддий сайёҳлардан фарқли ўлароқ, ишбилармонлик тадбирлари иштирокчилари ўртача 3–4 баробар кўп маблағ сарфлайди ва бу меҳмонхоналар, транспорт, умумий овқатланиш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланишини рағбатлантиради.

“Orient” АА ICCA аъзолиги мамлакатга қуйидагиларни тақдим этишини қайд этади:

- маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти: мамлакат дунёнинг энг йирик конгрессларини ўтказиш ҳуқуқи учун бевосита кураш олиб бориши мумкин бўлади;

Шунингдек ўқинг

- иқтисодиёт даромадларининг ўсиши: юқори тўлов қобилиятига эга хорижий меҳмонлар ва сармоядорларни жалб этиш;

- жаҳон стандартлари: халқаро тажрибани жорий этиш ва йирик тадбирларни ташкил этиш бўйича маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш;

- бренднинг мустаҳкамланиши: Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги хавфсиз ва замонавий ишбилармонлик маркази сифатидаги нуфузини ошириш.

Агентликнинг хулоса қилишича, ривожланган инфратузилма – янги конгресс марказлари, меҳмонхоналар ва авиақатновларнинг кенгайиши туфайли Ўзбекистон минтақанинг асосий ишбилармонлик марказига айланиш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш