Хориждаги ватандошлар ЖЧ-2026да Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун бирлашмоқда

Июнь 24, 2026. 17:00 • 4 дақ

100

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Футбол бўйича FIFA-2026 Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс муносабати билан қатор хорижий давлатларда ватандошлар иштирокида жамоавий томоша ва учрашувлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Римда Ўзбекистон элчихонаси томонидан миллий терма жамоа ўйинини биргаликда томоша қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида фан-клуб ташкил этилди. Тадбирда Италияда истиқомат қилаётган ватандошлар, талабалар, дипломатик корпус вакиллари ҳамда маҳаллий футбол ишқибозлари қатнашди.

Ўйин арафасида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ватандошларга видеомурожаат йўллаб, жамоани қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди. Иштирокчилар давлат байроғини ҳилпиратиб, футбол байрами муҳитини яратган ҳолда терма жамоани фаол қўллаб-қувватлади.

Ўйинга маҳаллий мухлислар ҳам алоҳида қизиқиш билдириб, Ўзбекистон жамоасининг чиқишини диққат билан кузатиб боришаётгани ҳамда Ўзбекистон терма жамоасига италиялик футбол юлдузи Фабио Каннаваро бошчилик қилаётганидан алоҳида фахрланишини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида ҳам ушбу ўйин учун жамоавий томоша ташкил этилди. Унда 150 дан ортиқ киши, жумладан, Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба-ватандошлар, ўзбек диаспораси вакиллари ҳамда дипломатик миссия ходимлари иштирок этди.

Трансляция бошланишидан аввал иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш дастурлари ҳамда таълим, бандлик ва спорт соҳаларида яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Маҳаллий спортчиларимизнинг халқаро майдондаги ютуқлари ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган изчил давлат сиёсати натижаси экани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси томонидан ҳам “Евразия-Сибирь” ўзбек улгуржи-тақсимлаш марказида жамоавий томоша ташкил этилди. Тадбирда 70 дан ортиқ ватандош, жумладан, ҳайдовчилар, савдогарлар, умумий овқатланиш соҳаси ходимлари, Бош консулхона, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ва Миграция агентлиги ходимлари иштирок этди.

Томоша Ўзбекистон давлат мадҳиясини куйлаш билан бошланди. Иштирокчилар катта кўтаринкилик билан ўйинни кузатиб, миллий терма жамоага бўлган бирдамлик ва фидойи мухлисликни намоён этди.

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида Бош консулхона кўмагида ташкил этилган миллий жамоани қўллаб-қувватлаш учрашуви ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Ўзбекистон–Португалия учрашувини ушбу ҳудудда ишлаётган ва ўқиётган 100 дан ортиқ юртдош биргаликда томоша қилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси томонидан уюштирилган жамоавий томоша ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги рамзи бўлган “Тошкент” боғи ҳамда “Тошкент” ресторанида ташкил этилди. Бу учрашувга алоҳида тантанаворлик ва самимий руҳ бағишлади.

Ватандош мухлислар Португалия терма жамоасига қарши кечган шиддатли баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоасини фаол қўллаб-қувватлади. Иштирокчилар бу каби ташаббуслар халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ҳамда минтақада маданий ва спорт ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилишини эътироф этди.

Сингапурда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳам Ўзбекистон ўйинларини биргаликда томоша қилиш учун бирлашди. Тадбир иштирокчилари кўтаринки руҳ ва фахр туйғуси билан миллий жамоани қўллаб-қувватлаб, футболчиларнинг ҳар бир ҳаракатини олқишлаб турди.

Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, бундай учрашувлар нафақат миллий терма жамоа ўйинларини биргаликда кузатиш имконини беради, балки хорижда яшаётган ўзбекистонликлар ўртасида дўстлик алоқалари, жипслик ва миллий ғурур туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сингапурдаги ватандошлар Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида қатнашиши мамлакат спорти ривожида тарихий воқеа эканини таъкидлаб, жамоага халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этишини чин дилдан тилади.

Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси ташаббуси билан ҳам Польша савдо-саноат палатаси, таҳлилий марказлар, ОАВ, дипломатик корпус вакиллари ҳамда ватандошлар иштирокида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинининг жамоавий томошаси уюштирилди. Учрашув давомида меҳмонларга ўзбек миллий таомлари, мамлакатимиз маданияти ва туристик салоҳияти ҳақида сўз юритилди.

Ўз навбатида, тадбир қатнашчилари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ушбу мусобақадаги иштироки нафақат спорт, балки мамлакатнинг халқаро нуфузи ва обрў-эътиборини юксалтиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини эътироф этди.

Хориждаги ватандошлар фикрича, бу каби учрашувлар нафақат миллий жамоа ўйинларини биргаликда кузатиш имконини беради, балки чет элдаги ўзбекистонликлар ўртасида дўстлик алоқалари ва бирдамликни янада мустаҳкамлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш